Электрон почта протоколи хат юборувчисининг манзилида ким кўрсатилганини текширмайди, шунинг учун хатни бошқа домен номидан юбориш мумкин. SPF домен эгасига рухсат берилган юборувчилар рўйхатини олдиндан эълон қилишга, қабул қилувчи серверга эса хат келган IP манзилни шу рўйхат билан солиштиришга имкон беради.
Текширув қандай ишлайди
Қабул қилувчи конвертдаги (MAIL FROM) манзилдан доменни олади; манзил бўш бўлса, HELO/EHLO саломлашувидаги доменни олади. Сўнг шу доменнинг TXT ёзувини сўрайди ва ундан v=spf1 билан бошланадиган сатрни излайди. Кейин директиваларни чапдан онгга қараб кўради — бири хат юборган сервернинг манзилига мос келгунча. Натижани директива олдидаги белги (квалификатор) белгилайди; ҳечбири мос келмаса, стандарт ҳолатдаги натижа — neutral.
example.com. IN TXT "v=spf1 mx ip4:203.0.113.25 include:_spf.relay.example ~all"| Директива | Нимага рухсат беради |
|---|---|
mx | доменнинг MX ёзувларида кўрсатилган серверларга |
ip4: ва ip6: | аниқ бир манзилга ёки тармоққа |
include: | бошқа доменнинг SPF ёзувида саналган серверларга, масалан, почта хизматининг серверларига |
a | доменнинг А ёзувидаги манзилга |
all | қолган ҳамма серверларга; охирида туради |
Квалификаторлар ва натижа
| Белги | Натижа | Маъноси |
|---|---|---|
+ (стандарт ҳолатда) | pass | серверга рухсат берилган |
- | fail | серверга рухсат аниқ берилмаган |
~ | softfail | серверга, эҳтимол, рухсат берилмаган |
? | neutral | эгаси ҳеч нарсани тасдиқламайди |
Шунинг учун ёзув охиридаги -all — қолган ҳаммага қатъий тақиқ, ~all эса юмшоқ тақиқ. SPF хатни ўзи рад этмайди: текширув натижасини қабул қилувчи ўз сиёсатига кўра ҳисобга олади, кўпинча DMARC билан бирга.
Чекловлар
- Ёзувни ҳисоблаш учун DNS’га кўпи билан 10 та сўров беришга рухсат этилади (
include,a,mx,ptr,exists,redirect); ундан кўп бўлса,permerrorхатоси чиқади ва SPF ишламай қолади. - Доменда битта
v=spf1ёзуви бўлиши керак: иккита ёзув ҳамpermerrorберади. - Стандарт
ptrдирективасини тавсия этмайди: у секин ва ишончсиз. - SPF хатнинг кўринадиган
Fromмайдонини эмас, конвертни текширади ва хат қайта юборилганда бузилади: қайта юборувчи сервернинг манзили асл юборувчининг SPF ёзувида кўрсатилмаган.
Протоколнинг амалдаги версияси RFC 7208’да баён этилган (Scott Kitterman, 2014-йил апрель), у RFC 4408’нинг ўрнини эгаллади.
Манбалар
атама шу саҳифалар асосида ёзилган9 ноя текширилди